Узбекистонда хизмат курсатган санъат арбоби, Давлат мукофоти совриндори, профессор,композитор.

Матниёз  Абдалниёзович

      Юсуповнинг

 хаёти ва ижоди хакида.

 

Узбекистонда хизмат курсатган санъат арбоби,Узбекистон Давлат мукофотининг  совриндори,профессор Матниёз Юсупов 1925й. 1 январда Хоразм вилояти,Ургенч  шахрида  хизматчи оиласида таваллуд топдфи.           

    Матниёз Юсуповнинг отаси Абдалниёз Юсупов хам санъатни севиб   

колмасдан  тузуккина  дутор  чаладиган созанда хам булган.Отанинг

хонадонида хофизаси кенг макомдонлар-Хожихон Болтаев,Мадрахим

Ёкубов Шерозий,Жуманиёз Хайитбоевлар  тез-тез мехмон булиб туришган   ва уларнинг  ижрочилик  махорати ёш Матниёзни мургак калбини чулгаган.

   

 

Суратда:Узбекистон халк ёзувчиси (Унгда Хамид Гулом Билан ижодий сухбат. )

 

Бу кизикиш Матниёз Юсуповни мактабда укиб юрган чогларида

скрипкачи Собиржон Ёкубов рахбарлик килган мусика тугарагига  етаклади ва Собиржон акадан скрипка чалишни ургана бошлади.

    Матниёз Юсуповнинг мургак калбига илхом бериб турган отаси

Абдалниёз Юсупов 1935 йилнинг май ойида дунёдан утади.Ота чалган

ва машхур машшоклар чалган дутор ёдгорлик булиб колди ва Матниёз Юсуповни ижодий фаолиятида умрининг охиригача бу дутор маънавий илхом берди.

     Матниёз Юсупов 1940 йили еттинчи синфни тамомлаб вилоят теъ-

атри кошида тузилган эстрадага созанда булиб ишга киради. Бу ерда

санъаткорлардан купгина ашула ва куйларни, ижрочилик анъаналарини урганади.Айникса ,машхур созанда ,макомчи Матпано ота

 

 

 

Худойбергановга шогирд тушиб,Хоразм макомларини урганишга интилган.Матниёз Юсуповнинг эзгу ниятлари руёбга чикаётган, халк

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

            Суратда:устоз  Матпано ота Худайберганов ва  шогирдлари                                                             

            Матниёз Юсупов ва Комилжон Отаниёзов.

 

макомлари сирларини урганаётган кунларда Улуг Ватан уруши бошланиб,1943 йилнинг апрель ойида фашист боскинчиларига карши

курашиш учун Ватан химоясига отланади.Амударё сохилларида булган хайрлашув онларини шундай эслайдилар:

     <<У пайтларда Урганч шахрига поезд йули етиб келмаган эди.Шунинг учун дарё буйига 12 чакирим йул пиёда юриб,дарёдан катерларда сузиб,ас-

карлар Чоржуйдан поезд билан жунатилар эди.Ёш жангчиларнинг ота-

оналари,юзларча кариндош уруглари Ватан мудофаачилари билан хайрлашиш учун дарё буйига тупланган эдилар. Уша пайтда Карим Исмоилов (Узбекистонда хизмат курсатган артист)  билан танишиб колдим.Билсам, у киши хам  хонанда  экан. Мени севимли созим скрипкам ёнимда эди.Биз мехрибон оналаримиз, кариндошларимиз билан хайрлашар эканмиз, Карим Исмоилов билан:

 

Ога-ини,дуст-ёронлар,

Хуш энди,

Ок сут берган онажонлар,

Хуш энди!

Деган сузлар билан бошланган ашулани айтганимизда  хамманинг

\кузида севинч ва газаб ёшлари балкиган эди.

 

 

Биз Бухорода тажрибали командирлардан харбий таълим олдик,курол турларини, ундан фойдаланиш, отиш йулларини ургандик. Уша кунларда барча жанг майдонларида Совет кушинлари кизгин хужумларни давом

эттириб, фашист боскинчиларига какшаткич зарба бериб,Ватанимиз

тупрогини озод килиб борарди.

     Харбий эшалон Украина тупрогига келиб,ёш жангчилар 2-Украина

Фронтида харакат килаётган кисмларга булиндилар.Мен хизмат килган

Харбий кисм Украинанинг йирик шахарларидан Чернигов  ,Харьков  ва

Полтавани душмандан озод килиб, Кременчук шахри атрофида жанг олиб борардилар. Душман шахарни кулдан бермаслик учун жон-жахди билан каршилик курсатарди.

   Шахар олти марта кулдан-кулга  утди.Шу жанглар вактида бир неча яраландим ва даволаниб хужумни давом эттирардим. 1944 йилнинг ках-ратон киши 14 январь тонг отарида душманнинг 10 та танки кисм жангчилари эгаллаб турган позицияга туплардан ут очиб, бостириб кела

бошлади. Рота командири ёнида танкга карши отадиган гранаталарни

шайлаб турган пайтда олдимизда снаряд портлади. Унинг парчалари унг 

оёгимга тегди. Хушимдан кетиб ерга йикилдим. Хамширалар мени жанг

майдонидан олиб чикиб, биринчи ёрдамдан сунг медсанбатга етказиб, тез

операция ёрдамида  унг оёгимни кесиб ташлашибди. Куп кон йукотганимни хисобга олиб, медицина ходимлари кон куйиб карашган,

беш-олти кундан сунг, хушимга келиб кузимни очдим.

Тез орада бошка ярадорлар катори мени хам даволаш учун Бокудаги 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Харбий госпитальга олиб келдилар. Мана шу огир дамларимда хам му-

 

 

сика, халкимнинг ижодиёти менга хамрох булди.Халкимнинг мусика

хазинасига булган мехрим, мени Озар халкининг санъатига интилтирди.

    Култик таёк билан юрадиган булиб колганимда бу ерда илк бор Озар

халкининг опера театрида булиб, Узеир Хожибековнинг << Кур  угли>>

операсини тамоша килдим. Бу асар ажиб куй ва ариялари билан менда катта таъсурот колдирди.Чунки бу ёшлигимда Хоразм бахшилари томо-

нидан эшитиб келган севимли достон <<Гур угли>> мусикавий сахна асарида уз аксини топган эди.Бундан ташкари <<Лайли ва Мажнун>>,

<<Ошик Гариб>>,<<Аршин мололон>>операларини тамоша килиб ,озор

халк  мусикасининг сирлари, нафис куй-кушикларидан бахраманд булдим.

    1944 йили 19 ёшли Матниёз Юсупов кадрдон диёрига кайтиб келиб

санъат йулидаги изланишини давом эттиради. У  Хоразм  вилоят мусикали драма ва комедия театрида созанда булиб ишлай бошлайди.

   Унинг санъатга булган мехри, кучли иштиёки кишини мафтун этувчи

ширали овози, рубоб,  гижжак, скрипка торларини ёкимли ва хушнаво сайратиши театрдагиларни узига жалб этиб ёш ижодкорга алохида

эътибор берадилар. Матниёз Юсупов узбек бастакорлик анъаналарини

узлаштирган холда  яратган янги кушик ва куйларини созанда ва хонан-

даларга ургатади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

СУРАТДА:МАТНИЁЗ ЮСУПОВ  уз  ижодлари  махсулини  курмокдалар.

 

Матниёз Юсуповнинг халк мусика хазинасига интилиши Хоразмнинг

Машхур макомдони Матпано  Худойберганов даргохига етаклайди.

У кишига  шогирд  тушиб маком сирларини ургана бошлайди.

   Матниёз Юсупов узининг <<Хоразм макомлари>> маколасида :

 

 

<<Хоразм макомларини 1942 йилдан ургана бошлаган булсам, чертим 

ва  айтим кисмларини ёзиб олиш фикри менда 1947 йилда бошланди.

Биринчи булиб <<Сегох>> макомидан парчалар ёза  бошладим. 1950

йилгача  макомларни купгина чертим ва айтим кисмларини нотага олишга муяссар булдим.

1950 йил бошларида Тошкентга музикашунос олим Илёс Акбаровга

хат  ёзиб, килаётган ишларим тугрисида маслахат сурадим. Илёс 

ака 30 апрель 1950 йилда ёзган хатида:Мактубингизни олдим.Бошла- 

ган ишингизни натижаси кандай булишидан катъий назар жуда яхши

ва хайрли ишга кул ургансиз. Албатта, бу ишни охирига кадар давом

этдиришингизни маслахат бераман. Ишингизда камчилик ва хатолар 

булиши мумкин. Атокли созандаларни туплаб, ёзган ноталарингизни

чалиб беринг, ишингизни канчалик тугри эканлиги тугрисида уларни

фикрини билиб, йигилишда карор чикарилсин. Йигилиш карори билан

ишингизни менга юборсангиз буни босилиб чикишида ёрдам бераман. 

Агар мени ёрдамим керак булса хат ёзинг.Ильёс Акбаров.  

Хатни олганимдан сунг менда макомларни тула кисмини ёзиб олиш ва

нашр килдириш иштиёки пайдо булди .Аммо, маълумотим камлиги учун

устозим  Матпано Худойбергановдан урганган макомларни, узим яратган куй ва кушикларларни нотага туширишга кийналардим” деб ёзади . 

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

СУРАТДА:(унгдан) Матниёз Юсупов,Узбекистон композиторлар уюшмаси  раиси А. Жабборов,композитор А.Эргашев , Наманган вилоят театрининг   бош режиссёри  М. Аскаров.НАМАНГАНДА. 1988 й.

 

 

 

 

Булажак бастакор бунинг учун укиши, махсус мусикий  маълумот   кераклигини  тушунади ва 1951 йили Матниёз Юсупов, Комилжон 

Отаниёзов,Абдушарип Отажоновлар билан Тошкентдаги Хамза номидаги мусика билим юртига укишга киришади.1955 йили уни муваффакиятли    тамомлаб ,Тошкент Давлат консерваториясининг композиторлик факультетида укий бошлайди.

    Мусика билим юртида укиб юрган йиллари бу уч санъаткор Комилжон Отаниёзов бошчилигида узларининг ширали овозлари билан,созлари билан Республикамиз мехнаткашларининг олкишларига сазовор булган. .Матниёз Юсупов ,Комилжон Отаниёзовга гижжакда,скрипкада ва кушик айтишда жур булган булса  ,Абдушариф   Отажонов доирада жур булганлар.Матниёз Юсупов  консерваториянинг талабалик йилларида кулига тор олиб  ,узининг лирик овози билан пойтахтимиз Тошкентнинг концерт залларида, радио тулкинлари оркали “Корасочинг”,”Устозингдан айрилма”,Жон устина”,”феруз” каби кушик ва газалларни ижро этиб,халкимиз дилидан урин ола бошлади.Матниёз Юсупов талабалик йилларида профессор Борис Надеждиндан композиция буйича ва Алексей Козловскийдан Инструментовка буйича таълим олди.Кейинги йилларда композитор Борис  Зейдманнинг  кимматли маслахатларидан бахрамад булиб,халк мусика дурдоналарига булган кизикиши мустахкамланиб,укиш йилларида куплаб орзу килиб, туплаб юрган иши Хоразм макомлари ва халк достон куйларини урганиш ва нотага олишга киришди.

    Атокли  Давлат арбоби, севимли публицист, ёзувчи Шароф Рашидов Ташаббуси билан нашр килинган “Узбек халк мусикаси” тупламига 1958

йилда   6-томига Хоразм макомлари, 1960 йилда 7-томига Хоразм су- 

вораларини” 1962 йилда  9-томига “Хоразм  достон хамда халпа 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

кушиклари”жамланиб, Матниёз Юсуповнинг узок йиллик самарали 

мехнати мусика ихлосмандларига етказилди. 

    Матниёз Юсуповнинг ижодий фаолияти консерваторияда талабалик

йилларида жиддий бошланиб кетди. Санъаткор талабалик йилларида

хонанда сифатида халк дилидан урин олди ва макомшунослик  ишлари билан бирга композиторлик ижодини узвий равишда давом  эттирди.

1959 йилда К.Отаниёзов, Степанов билан хамкорликда Ошик Гариб ва

Шохсанаммузикали драмаси Тошкентда Мукимий номли мусикали театрда сахналаштирилди. Шу  театрда 1962 йилда Ахмад Бобожон

Пьесаси  асосида атокли шоир Аваз Утар хаётига багишланган  “Газал

Фожиаси,1963- йилда Турсун Собиров пьесаси асосида Уч баходир,

“Кайдасан хаёт” 1976- йилда Хайитмат Расул пьесаси асосида “Мукаддас диёр” номли  мусикали драмалари сахналаштирилиб, халк

томонидан  тамоша килинди.

   Матниёз Юсупов 1960- йилда Ахмад Бобожон либреттаси асосида

Бир пардали Буз углон операсини ёзиб диплом ишига тавсия килиб 

Тошкент давлат консерваториясининг композиторлик  факультетини

Олий даражада якунлади.Опера  ёзиш унинг олдида турган ягона максад

эди. Уч йил давомида  у Хамид Гуломнинг либреттаси асосида опера 

ёзиш  учун тинмай ишлади.      

    Нихоят Хоразм кушиги Навоий номли  опера ва балет театрида

1964-йилда тамошабинлар томонидан  кизгин кутиб олинди. 1964-йилнинг декабрь ойида Москвада Узбекистон санъатининг 10-кунлик декадаси  булиб утди.  Шунда Москвалик  тамошабинлар Кремль са-ройининг  катта залида Хоразм кушиги операсини Узбек тилида куриб

тинглаганлар.Улар узбек  санъаткорларининг хар-бир чикишларини 

карсаклар  билан кутиб олдилар. Албатта, бу олкишлар бастакор мех-

натига берилган бахо эди.

    

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Матниёз Юсупов яна бир йирик асарга кул урди.Бу  У.Умарбеков либ-

Реттоси  асосида Гулсанамбалети эди.Балет тамошабинларга 1974-

Йилда Самарканд опера ва балет театрида такдим этилди. Сунгра шу сахнада  1984-йилда М.Мухамедов  либреттоси асосида Чевар

Кизопераси сахналаштирилди.

  Шунингдек  бастакорнинг Хоразм вилоят театрида Дил кузгуси(Ха-

Мид Гулом пъесаси), Миллионер угли”(Т.Тешабоевнинг  асари),Тунги

Фарёдлар”(Мирзакарим Бобоев пъесаси),Тун ва нохун, Республика ут

Ичида “( Юнус Юсупов асарлари), Тугон (Омон Матчон пъесаси),На- 

Манган вилоят  театрида Кайчи кудалар .Улим билмагай асло мухаббат.( Рахима пъесаси) мусикий  асарлари  вилоят  театрларида 

 Сахналаштирилди.

     Матниёз Юсупов юкорида айтилган  макомнинг  6-томи  билан чек-

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ланиб  колмасдан, балки энг нафис дидли макомшунос олим сифатида хаёт булган устозлардан урганиб келаётган ишларини яна юзага чикарди.

     Г.Гулом нашриётида 1980?1987йил.чоп этилган                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                         3 том 5китобдан иборат”Хоразм макомларт”,узбек мусика хазинасига кушилган битмас туганмас бойликдир.Шу килган улкан иши учун муаллиф 1991йил.Узбекистон давлат мукофоти совриндори булди.

      Матниёз Юсупов лирик хонанда хофиз сифатида”Феруз”,”Куш парда сувора”,”Савти сувора”,”Базмимга келди”,”Чапандози

 

 

 

 

 

сувора”,”Феруз2”,”Айро солдинг”,”Мугилча уфориси”,”Фарёд нарси”,”Насрулло”,”Тарона”,”Бузрук талкини”,”Жон устина”,”Дугох”,”Жоним садха”,”Аклу одобдандур”,”Кошинг хилолидир”,

“Бог сайлина галдим”,”Талкини рост”,”Кора сочинг”,”Чоргох”,”Ут энди

Гунохимни”,”Гуландомим”,”Ёзмишлар”,”Хуш келдингиз”,”Ноз уйкусидан уйгот”,”Дилдоринг келур”,”Сен билан”,”Жонона экансиз”,”Иккинчи савти сувора”,”Чоргох биринчи”,”Ражабий-1”,”Сарпарда-1”,”Дилдорга

мушток”,каби  классик шоирларнинг газалларини куйлаган. Бу кушикларнинг  хаммаси Узбекистон радиоси фонотекасидан урин олиб

Шу кунгача радио тингловчиларни бахраманд этиб келмокда.

   Бастакор Матниёз Юсупов  ижодий фаолияти давомида-“Билмагунча”,”Шод булсин”,”Хоразм”,”Юлдузлар”,”Аёл хаёли”,”Бахор

Навоси”,”Ассалом Гулчехра”,”Ишк куйида”,”Соат санадим”,”Билмадим”,”Хижрон”,”Келибдур”,”Ёримга айтинг”,”Алла”,

“Саломингдан”,”Барака чаноги” ,”Афгон рубоби учун пъеса “, “Ял-ял ёнади” , “Пахтамиз” , “Севги сурури” , “Бу тупрок”, “Улуглигим “, “Улка”, “Ок куш “, “Севиндим” , “Галабамиз байрами” , “Ёр келибди “,

“Пъеса” ,”Жонингдан айлансун” , “Умринг утар эъзоз билан”, “Саломинг

Булмаса “, “Калби  дарё” , “Ёшлик гул бахорим “, “Хамдамим бул”,”Нигор”,”Гули Раъно дерман”,”Чулкуварлар кушиги”,”Чорвокдан

довруг солай”,”Бир диёрки”каби замондош шоирларимиз томонидан ёзилган кушикларга куй басталаб,санъаткорларга ургатди.Бу кушиклар хам хозирги кунда Узбекистон радиоси фонатекасида муносиб урин олиб,радио тулкинлари оркали таралмокда.

Композитор Матниёз Юсуповнинг асарлари катори симфоник сюиталар, конеанта”Тасанно ишчилар”(Хамид Гулом шеъри),”Симфоник поэма”,”Кахрамонона симфоник увертюра “, “Туямуйин тароналари “,

(Эркин Самандаров шеъри),

 

 

 

Вокал  инструментал сюита ва бир неча

Узбек  халк  чолгу асбоблари учун  ёзилган йирик асарлари Узбекистон

Радиоси фондидан урин олган.

   Матниёз Юсуповнинг  Гофур Гулом   номидаги Адабиёт ва санъат

нашриётида  1976-йилда “ Хоразм кушиги “операсидан, “Дил кузгуси”,

музикали  комедиясидан, 1977-йилда “Гулсанам “ балетидан , 1989-

йилда “Газал фожеаси “ музикали драмасидан парчалар чоп килиниб китоб холида музика ихлосмандларига такдим этилди.

   Композитор  Матниёз  Юсупов  кушик жанрида хам  сермахсул

ижод килиб   келди.У уз  кушикларида , узбек  шоирлари билан  хам-

корликда  замонасини ,Ватанимизни , ёшликни , халклар  дустлигини

севги  -мухаббатни куйлаб , шарафлаб келди.

  Бундай мавзуларда  яратилган  кушиклар, романслар, “Болаларга  

фортепиано   учун” 1969 йил. “Махлиё” 1971йил. “Шодиёна” 1977 йил.

“Бир диёрки “ 1981йил. “Гулдасталарга” 1985 йил.  Гафур Гулом номи- 

даги    Адабиёт ва  санъат  нашриёти  томонидан кушик шайдоларига

 тавсия  этилиб , тупламларда уз ифодасини топди.

  Санъаткор  12 тадан иборат  хар-хил тупламлар , урта ва олий  мусика

билим юртлари  учун  ноталаштириш хамда  узбек  мусика  тарихига

оид кулланмалар  яратди. Асарлари катори  мусика  маданиятимизни  

таргиб этувчи  маколалари , макомчилар  хакида  монографиялари

Республика  газета  ва  журналларда чоп этилди.

    Матниёз Юсупов  узбек  мусика  санъатини  ривожлантириб

Узбекистон радиоси мусикали ёзувлар таририятида катта мухаррир,1967-1972 й.Мусика билим юрти директори,1972-1974йил.Узбек Давлат филормонияси. Ургенч кошидаги “Лазги” ашула ва ракс ансамблининг бадиий рахбари булиб ишлади.

  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Умрининг  охиргача Тошкент театр ва рассомчилик иститути анъанавий кушик кафедрасида,Тошкент Давлат Маданият институти маданий окартув факультетида талабаларга сабок берди.

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Матниёз  Юсуповнинг  устози  макомчи (Хоразмлик) Матпано  ота Худойбергановдан  Хоразм  макомларини ёзиб олаётган пайти (1950-60 й)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Суратда: Иккинчи Жахон Уруши  катнашчиси , куплаб  орден  ва медаллар  сохиби , композитор Матниёз  Юсупов.

 

 

 

 Жавохирлар хазинабони устоз хонанда,созанда ва бастакор Матниёз

 Юсуповнинг  Узбекистон мусикаси маданияти сохасидаги хизматлари   

 юксак ва  муносиб  такдирланиб,куплаб орден ва медаллар билан    мукофотланди.

Улкан санъаткор,таникли жамоат арбоби Матниёз  Юсуповнинг     ёркин сиймоси ва ижоди унинг куп сонли мухлислари,мусикасевар        халкимиз калбида абадий яшайди.