Узбекистон Республикаси санъат арбоби , Узбекистон Давлат мукофоти совриндори, профессор , композитор Матниёз Юсупов Абдалниёзович 1925-йилда 1-январда Хоразм вилояти,Ургенч шахрида хизматчи оиласида таваллуд топган. 6-ёшидан бошлаб скрипка чалишни ургана бошлаган. Консерваторияда укиб юрган чогларидан бошлаб ижодий фаолиятини кенг олиб борган серкирра ижодкор. .Мусикашунос, макомдон олим Матниёз Юсупов хаёти давомида куплаб мусикий спектаклларга ,опера ва балет учун музика ёзган. Спектакллар учун симфоник сюиталар ёзган. 1964-йилда Москвада Кремль саройининг катта залида унинг “Хоразм кушиги “ операси узбек тилида куйилган . Москвалик тамошабинлар санъаткорларнинг хар-бир чикишларини карсаклар билан кутиб олишди. Г.Гулом нашриётида 1980-1987 йилларда чоп этилган 6-китобдан иборат “Хоразм макомлари” узбек мусика хазинасига кушилган бойликдир.
Матниёз Юсупов лирик хонанда хофиз сифатида элнинг назарига тушган. Санъаткор 12-тадан иборат хар-хил тупламлар ,мусика билим юртлари учун ноталаштириш кулланмалари ёзган.
Хоразм маком ижрочилиги анъаналарини ноталаштиришда Матниёз Юсуповнинг мехнатлари бекиёсдир.Бастакор яратган куй –кушиклар санъаткорлар томонидан ижро этилган ва хозир хам радио ва телевидение олтин фондларида сакланиб келмокда.Устоз созанда ,бастакор ,макомдон олим ва улкан санъаткор Матниёз Юсупов Узбекистон мусикаси маданияти сохасидаги хизматлари юксак такдирланиб,куплаб орден ва медаллар билан мукофотланган. Матниёз Юсуповнинг ёркин сиймоси ва ижоди куп сонли мухлислари, мусикасевар халкимиз калбида абадий яшайди.